Партиянинг таъсири сезиларли бўлмоқда

29.08.2020 15:08:49

Фарғона давлат университетининг 2-босқич талабасиман. Келажакда малакали педагог кадр бўлиб, ёш авлодга таълим бериш ниятидаман.  Бу мақсадим йўлида ўқиб-изланяпман.

Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз дастурида эртамиз эгалари учун сифатли таълим бериш, уларга мақбул шароит яратиш, ўқитувчи мақомини оширишни илгари суради. Партия мақсад ва вазифалари билан танишганимдан сўнг менда унга аъзо бўлиш истаги туғилди. Қолаверса, бўлғуси педагог кадр сифатида сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиб, билим ва кўникмаларимни оширмоқчиман. Мен ишонч билан айта оламанки, таълим тизими ривожида мазкур партиянинг таъсири сезиларли бўлмоқда.

Мен ҳам ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда келгусида таклифларимни бериб бориш ниятидаман.

Машҳура УМАРЖОНОВА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+