Президентимиз ташаббуси миллий ғурур бағишлади

23.02.2021 16:02:11

Юксак ривожланган ҳуқуқий давлатда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш ўзгармас қадрият ҳисобланади.

Асосан сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик муносабатларини кучайтиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Куни кеча, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлади.

Президентимиз нутқида Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва Кенгаш доирасидаги устувор йўналишларда гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишларни қатъий давом эттиши келтирилб ўтилди.

Бугунги кунда ҳам, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ўз имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқаришлари учун барча шарт-шароитларни таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу йўналишда Президентимиз нафақат мамлакатимиз доирасида фаоллик кўрсатиш балки, дунё ҳамжамиятида ҳам яъни Марказий Осиё мамлакатлари хотин-қизларини бир мақсад сари бирлаштурувчи ташаббус билан чиққани юртимиздаги фаол хотин-қизларимизга ғурур бақишлади, десам асло муболаға бўлмайди.  

Аниғироқ айтадиган бўлсам, Президентимиз ушбу нутқида «Жорий йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти ва хотин-қизларнинг минтақавий бизнес-форумини ўтказишни режалаштирмоқдамиз» деб айтганида юқоридаги ғурур ҳисси кунглимдан ўтди.

Президентимизнинг ушбу ташаббуси Марказий Осиё мамлакатлари хотин-қизларининг ўзаро билим ва тажриба алмашуви билан бирга уларни бир мақсад сари бирлаштиради. Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг ушбу йўналишдаги фаолиятида катта ишларнинг бири бўлишига шубҳам йўқ.  

Бундан ташқари ушбу ташаббус инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабати шаклланишига, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси янада мустаҳкамланишига, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ҳамда индекслардаги мавқеи яхшиланишига хизмат қилади.

 

Улбосын СЕЙТЖАНОВА,

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

«Аёллар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+