Қорақалпоғистон ташаббуси мамлакат бўйлаб амалга оширилади

29.01.2020 12:01:21

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасини катта қизиқиш билан тинглаш орқали ҳар бир ватандошимиз кўнглида халқимиз орзиқиб кутган масалалар аниқ ечимини топади, деган қатъий ишонч уйғонди.

Ҳақиқатдан ҳам барча соҳаларда катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. 2020 йилда Ўзбекистон ўзининг ривожланиш стратегиясни қайси йўналишларга асосланиб қуради? Қандай янги ҳуқуқий замин тайёрланиши керак? Қайси йўналишларга кўпроқ эътибор қаратилади? Давлатимиз раҳбари булар ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар. Демак, мазкур Мурожаатнома ҳар бир соҳа вакили учун истиқболни, мақсад ва вазифаларни белгилаб олишда дусутириламал бўлди, десак  муболаға бўлмайди.       

Юртбошимизнинг ўз нутқида буюк бобокалонимиз Имом Бухорий ҳазратларининг “Барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси берилади” деган пурмаъно сўзларни келтирганида катта ҳақиқат мужассамдир. Сабаби биз Мурожаатномада мамлакатининг энг катта манбаи ҳисобланган халққа аталган энг яхши ниятларнинг ифодасини кўрдик. Яъни, Мурожаатномада белгиланган ҳар бир дастур ва режаларнинг юксак эканлигини, уларни самарали амалга ошириш халқимиз фаровонлигини, иқтисодиётимиз барқарорлигини оширишга хизмат қилишини чин юракдан ҳис этдик.

Албатта, яхши ният билан Президентимиз томонидан 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” дея ном берилиши замирида  илм-маърифат ривожисиз юрт тараққиётига эришиб бўлмаслиги, мамлакатимиз иқтисодий жиҳатдан тараққиётини янги босқичга кўтариш каби юзлаб эзгу мақсадлар турганлигини яхши англаб етмоқдамиз.

Йиғилишда гапирилмаган, таҳлил қилинмаган соҳа қолмади ҳисоб. Айниқса таълим соҳасда кутилаётган катта ўзгаришларни эшитиб, хурсанд бўлдик.        

Мурожаатномада белгиланган ҳар бир дастур ва режалар ҳақида кўпдан кўп фикрлар, муносабатлар билдириш мумкин.

Мени ҳаяжонлантиргани Муҳтарам Президентимизнинг “Ёшлар бўйича Қорақалпоғистон Республикасидан бошланган янги ташаббусимизни бутун мамлакатимиз бўйича амалга оширамиз. Мен вилоят раҳбарларини, жойлардаги барча жамоатчиликни ушбу масалага жиддий эътибор беришга чақираман” дея қорақалпоқ ёшларига билдирилган ижобий фикрлари бўлди.

Албатта, ушбу фикрлардан ҳар бир ёш ўзига катта куч-ғайрат ва завқу-шавқ олди десак, муболаға бўлмайди.

Янги улуғ мақсадлар сари ташлаётган қадамларимиз бутун юртдошларимизга муборак бўлсин.

Нурлыбай ҚАИПБЕРГЕНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+