Ролик сценарийси: Улар бизнинг қахрамонларимиз!

22.03.2020 11:03:27

1-Эпизод.

Тун. Уйнинг ички кўриниши. Кичкина хонада 2 ёшли болакай ва 1 ёшли қизалоқ ухлаб ётипти. Хонага болаларнинг онаси Насиба кириб, уларни қаттиқ қучоқлайди, юз-кўзидан ўпади, қўлларини юзига суртади. Насибанинг кўзларида ёш қалқийди.

 

2-Эпизод.

Тун. Уйнинг ташқарисида тез тиббий ёрдам машинаси турипти. Насибанинг эри Насибанинг юкхалталарини тез тиббий ёрдам машинасига ортаяпти.  Насиба кўзи ёш билан уйдан чиқади, Насиба қайнонаси билан қучоқлашиб хайрлашади. Қайнонаси қўлини дуога очиб, фотиҳа тортади.  Насиба эрининг олдига келади, эри кўзлари ва боши билан хавотир олмай боравер, ишорасини қилади. Насиба тез тиббий ёрдам машинасининг орқа тарафига ўтиради. Машина юришни бошлайди. Насиба ойнадан яқинларига қўл силкийди. Улар ҳам Насибага қўл силкиб турган пайтида ичкаридан Насибанинг икки ёшли қизалоғи югуриб чиқиб, дадасининг оёғидан қучоқлаб олади. Насиба қизини кўриб, ойнага қўлини қўяди ва йиғлаб юбориб, юзини тескари буриб олади. Машина секин-аста чайқалиб узоқлашади.

 

3-Эпизод

ТИТР: Орадан саккиз кун ўтди.

Тонг. Карантиндаги шифохона ташқариси.  Шифохона атрофи тўсиб қўйилган. (Тўсиқ ёки ерга оқ рангда чизилган чегара) Тўсиқ ортида 2 ёшли ўғли ва 1 ёшли қизалоқ отаси ва бувиси билан тўсиқ ортида бинонинг ичига қараб туришипти. Қизалоқнинг қўлида кичкина айиқчаси бор. Ичкаридан 30 ёшлар  атрофидаги ҳамшира яъни болаларнинг онаси чиқиб келади. Болалар онасинин кўриб аввал хурсанд бўлиб бақиришади, олдига югуриб бораман деганда, бувиси ва дадаси уларни ушлаб қолишади, улар онасига қўлларини чўзганча йиғлашади. Насиба тўсиқ ортида аввал турган ҳолатда елкалари силкиниб йиғлайди сўнг ерга тиззалари билан ўтириб йиғлайди. Қизалоқ кўзларида ёш билан турган жойида қўлларини кенг ёзиб онасини қучоқлагандек туради. Онаси ҳам қўлларини ёзганча йиғлайди. Унинг кўзларидаги алам яққол сезилиб турипти. Бир ёшли қизалоқни отаси қўлидан ушлаб, тўсиқ олдига олиб боради, қизчаси қўлидаги ўзларининг оилавий суратини ва суратни устидан қўлидаги айиқчасини ерга қўйиб ортига ўгирилиб, отаси билан узоқроқ масофага боради. Ота ва қизча узоқлашгач, Насиба бориб сурат ва айиқчани қўлига олиб, уни ҳидлаб бағрига босади.  Улар қўл силкиб хайрлашишади. Шифокор кўзларидаги ёш ва қўлидаги айиқча билан камерага ўгирилиб қарайди ва гапиради.

Насиба. Азиз ҳамюртим, мен сиз учун ишда қолдим, сиз мен учун уйда қолинг, ўзингизни ва фарзандларингизни асранг!

Титр: Азиз шифокорлар, биз сиз учун дуодамиз, Сиз ҳам биз учун ўзингизни асранг!  

 

Бобур ҲАМРОЕВ,

Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти,

“Кино телевидиние ва радио санъати” факультети,

3-босқич талабаси,

“Адолат” СДП “Ёшлар қаноти” фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+