Россия ва Ўзбекистон – ҳамкорликнинг мутлақо янги босқичида

18.09.2019 15:09:21

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 16 сентябрь куни  давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигида делегацияни қабул қилди.

Юксак  даражада  ўтган ушбу мулоқот сермазмун ва сермаҳсул, энг муҳими самарали, аниқ, манзилли ўтгани билан улкан аҳамият касб этди.

Албатта, барчамиз оммавий ахборот воситалари орқали бу муҳим жараённинг гувоҳи бўлдик. Россия Ўзбекистоннинг стратегик шериги. Мамлакатларимиз ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди ва барча йўналишларда изчил ривожланмоқда. 

Масалан, кейинги бир йилнинг ўзида юздан  ортиқ ташрифлар, давлат раҳбарлари ўртасида 10 дан ортиқ учрашувлар ташкил этилди ва яқин халқаро  ҳамкорлик йўлга қўйилди. Йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.

 Россия парламенти қонунчилик палатаси раисининг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистон бугунги кунда ҳамкорликнинг мустлақо янги босқичига чиққан, депутатлар эса фақатгина бу алоқаларнинг келгусидаги ривожини таъминлайди.

Айтиш мумкинки, давлатларнинг барча соҳадаги ўзаро ишончи парламентлараро ҳамкорлик хақидаги, айниқса, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиётни ривожлантириш бўйича келишувлар партиямиз олдига ҳам аниқ вазифаларни белгилаб бериши билан аҳамиятлидир. Сайловолди дастуримизда ҳам таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини кенг йўлга қўйиш орқали таълим сифатини оширишга эришиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда энг сўнгги тиббий усуллардан фойдаланиш ҳамда мамлакатимизни инновацион ривожланиш ва инновацион иқтисодиётда, деб белгилаб берилган. Шундай экан, икки давлат ўртасидаги келишувлар олдимиздаги вазифаларимизнинг янада кенгайиши ва аҳамиятининг ортиши билан ўта муҳимдир.  Бу учрашувдан кейин ушбу йўналишда ҳам кескин ўзгаришлар бўлади.

Мулоқотда қайд этилганидек, мамлакатларимиз ўртасида сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, илмий-техник, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Қонун ижодкорлиги фаолиятининг турли масалалари бўйича яқин шерикликни йўлга қўйиш, ҳудудлараро алоқалар ва истиқболли кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, икки ва кўп томонлама келишувлар, жумладан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган битимларни амалга оширишга кўмаклашиш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида қайд этилди.

Айтиш мумкинки, ушбу тарихий ташриф нафақат халқларни ўзаро бир-бирига боғлайди, балки имзоланган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришида муносиб ўринга эгадир.

Умид ШОУМАРОВ,

                                                                        Ўзбекистон  “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+