“Саховат ва кўмак”: Депутат фуқаро хонадонини таъмирлаб берди

16.06.2020 17:06:18

Ўзбекистан “Адолат” социал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашига сайланган депутат Насиба Мамадиярова ташаббуси билан тумандаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида якка-ёлғиз яшовчи фуқаро Шамсинур ая Жонзокова хонадонида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Таъмирлаш ишлари “Адолат” СДП Булунғур туман Кегаши ижрочи котиби Баҳром Назаров бошчилигидаги гуруҳ томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида беғараз амалга оширилди.

- Ёлғиз кишига уй таъмирлаш, пардозлаш ишлари оғирлик қиларкан. Анча вақтдан буён таъмирлашни кўнглимга тугиб қўйган бўлсамда, амалга ошириш учун фурсат ҳам, имкон ҳам топа олмаётган эдим. Мана шундай хайрли ишларга бош-қош бўлиб турган депутатимиз Насиба Мамадияровага чуқур миннаддорчилик билдираман, - дейди Ш.Жонзоқова.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+