Сайловчилар муаммоларини ҳал этишга замин яратиш керак

22.01.2020 12:01:11

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида бугун бўлиб ўтган йиғилишдаги Президентимизнинг дастурий маърузасида,  депутатларга бевосита мурожаат қилинди. Унда депутат қандай бўлиши кераклигига жавобан ҳамиша халқ дарди билан яшаши, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш учун фидойилик кўрсатиб бошқаларга ўрнак бўлиши  лозимлиги таъкидланди.

Хақиқатдан ҳам биринчи марта сайланган пайтларимизда сайловчиларимиз кўтарган муаммоларни ҳал этиш анча мушкул эди. Сабаби  олдинги йилларда масалани ҳал этиш у ёқда турсин, оддий депутатлик сўровига жавоб олиш қийин кечар эди. Буни шу пайтда фаолият юритган депутатларимиз жуда яхши билишади.

Бугунги кунда депутатларга бўлаётган эътибор ва берилаётган ваколатлардан фойдаланилган ҳолда сайловчиларимиз томонидан кўтарилаётган масалаларни ечиш учун замин яратишимиз керак. Президентимиз “Депутатлик сўровларини фақат биринчи даражадаги раҳбарлар имзолаши керак. Депутатлар таклиф беришса, вазирларни ишдан олиш масаласини ҳам кўриб чиқишга тайёрман”, дедилар.

Шунингдек, Президентимиз куйиниб бир масалани кўтардилар. Бу ҳам бўлса бюджет маблағларини сарфланиши борасидадир. Қонунчилик палатаси бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар кўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан бирга бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг сарфланиши бўйича назорат тизими ўрнатиш ва унда депутатлар фаол иштирок этиши кераклиги юзасидан тавсия бериилди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича тизимли назорат ўрнатилмаган. Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши бўйича 50 фоизи ҳам қамраб олинмаган. Шунинг учун яқин кунларда бюджет маблағларини назорат қилиш бўйича янги тизим ишлаб чиқишимиз зарур, деб ҳисоблайман. 

Мақсуд ҚУРБОНБОЕВ,

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати, Ўзбекистон Адолат СДП фракцияси аъзоси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+