Сайёр қабул муаммолар ечимига йўл очди

17.02.2020 10:02:24

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши фаоллари маҳаллаларда бўлиб, фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этдилар. Жумладан, Бирлашган маҳалласида ўтказилган ана шундай тадбирда ўнга яқин муаммолар аниқланиб, уларнинг ечимини топишга киришилди.

Фуқаро Ф.Норбоева саломатлиги яхши эмаслигини билдирди. Даволанишга имкони йўқ. Бу борада тиббиётчи-сафдошларимизга чиқилди. Натижада бемор Андижон шаҳар шифохонасига ётқизилиб, имтиёзли равишда даволанишни бошлади.

Шу маҳаллада яшовчи Ў.Қорабоева ижтимоий ҳимояга мухтож. Унинг оилавий шароити ўрганилиб, МФЙ фаолларига моддий ёрдам кўрсатиш масаласида чиқилди.

— Бизни тинглаб, дардимизга дармон бўлаётган партия фаоллари ва депутатларимизга рахмат. Кўрсатилаётган эътибор ёлғиз эмаслигимизни яна бир бор ўзида ифодалади.

Юқоридаги каби муаммоларнинг партиядошларимиз томонидан ҳал этилаётгани жамоатчиликда партиямизга бўлган ишончни оширмоқда.

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон шаҳар кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+