Сардобаликларга кўп қаватли уй керак эмас

14.05.2020 21:05:24

Сардоба фожеасидан зарарланган аҳолига кўп қаватли уйлар қуриб бериш нотўғри. Ҳовли-жойларини тиклаб олишлари учун пул шаклида моддий ёрдам тарқатиш керак. Ўзлари қуриб олади.

Қишлоқ жойда аҳоли чорвачилик ва дехқончилик билан шуғулланади. Уларга ер керак. Сардоба фожеасидан зарар кўрган аҳолининг ери бор. Ишлайдиган меҳнат кучи бор. Қурилиш материаллари бор. Қайта қуриш учун, қўшимча қурилиш материаллари сотиб олишлари учун пул керак. Бўлди, шу билан муаммо ечилади. Қишлоқ жойларда кўп қаватли уйлар қуришнинг ноқулай тарафлари кўп.

Қишлоқда туғилиб, кенг дала бағрида яшашга ўрганган одамлар учун кўп қаватли уй умуман тўғри келмайди. Дарҳақиқат, улар қишлоқ одамлари, ер одамлари…

 

Абдуқаххор ИМИНАХУНОВ,

 Сергели туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+