Семинар-тренинг сиёсий қарашларни шакллантирди

11.09.2019 12:09:11

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ҳудудий Кенгашларида “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ўтказилаётган семинар-тренинг барча партия ходимлари ва фаолларининг ижтимоий-сиёсий қарашларини шакллантиришга хизмат қилиб келмоқда. Жумладан, партиянинг Бухоро вилоят Кенгашида ҳам ушбу семинарнинг биринчи куни ўз ишини бошлади.

Партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов кириш сўзи билан очиб берар экан, сўзида бугунги сайлов жараёнларини фаоллик билан ташкил этиш, тарғибот-ташвиқот ишларига аҳамият қаратиб бориш лозимлигини таъкидлади.

“Демократик жамиятда сайловлар”, “Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги”, “Сиёсий партиялар ва партия қурилиши” мавзуларида ўрганиб келган билимларига таянган ҳолда маъруза қилган партия Когон туман Кенгаши раиси Мактуба Ҳамроева сайловлар ҳамда уларнинг ўтказилиш тартиби, Ўзбекистонда сайлов қонунчилигининг аҳамияти, сайловларда аҳолининг фаоллигини таъминлаш масалалалари хусусида таъкидлаб ўтди.

Партиянинг Шофиркон туман Кенгаши раиси Зулфия Ашурова эса “Маҳаллий Кенгашларга сайловларнинг хусусиятлари, депутатларнинг ҳуқуқий мақоми”, “Ўзбекистон Президенти илгари сураётган стратегик ташаббусларнинг мафкуравий моҳияти” мавзуларида тўхталиб ўтди. Маъруза давомида ҳар бир депутатнинг ҳуқуқи, унинг масъулияти ва вазифалари, олдига қўйиладиган аниқ талаблар борасида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган стратегик ташаббусларнинг мафкуравий аҳамияти борасида ҳам қайд этди. Семинарда йиғилган барча партиядошларнинг бу борадаги сиёсий қарашлари шакллантирилди.

“Сиёсий партияларнинг сайлов кампанияси. Сайлов кампанияси стратегиясини ишлаб чиқиш” мавзусида сўзга чиққан вилоят Кенгаши ижрочи котиби Фирдавс Сайфуллаев сайлов кампанияси даврида сиёсий партияларнинг ўрни ва роли борасида тўхталди.

Тадбир давомида тренерлар томонидан берилган сиёсий билим ва маълумотлар йиғилганларнинг сайлов жараёнида фаоллигини таъминлашда ҳамда уларнинг дунёқарашини сиёсий жиҳатдан ўзгартиришда хизмат қилади.

Семинар-тренинг ўз ишини давом эттиради.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!