Шаҳар депутатлари конференциядаги масалани фракцияга тақдим қилишади

05.06.2020 08:06:30

Сovid-19 пандемияси дунёга хавф солиб турган бир пайтда касаллик билан уззу кун жонини хатарга қўйиб курашаётган шифокорларнинг зарур ҳимоя воситалари билан таъминланганлик ҳолати хамон долзарб бўлиб турибди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги қанчадан-қанча оилавий поликлиникалар, тез тиббий ёрдам марказларидан келиб тушаётган мурожаатларга эътибор қаратадиган бўлсак, шифохоналар ҳимоя воситалари, жумладан, комбинзон, ҳимоя кўзойнаги, респиратор ниқоблар, резина этик, қўлқоп ва шу кабилар билан ўз вақтида таъминланмаётганлиги англашилмоқда. Чилонзор, Учтепа, Шайхонтоҳур туман оилавий поликлиникалари ҳамда тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизматларидан келаётган мурожаатлар шулар сирасига киради. Бу эса шифокорларнинг коронавирус инфекциясига чалиниш хавфини янада оширмоқда.

Ўз электорати манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда мазкур муаммоли ҳолатни ўрганиш ҳамда уни кейинги босқичда тегишли ижро органлари иштирокида ҳал этиш мақсадида  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларининг “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари билан онлайн конференция ўтказилди. Конференция ишида депутатлар муаммоли вазиятнинг бугунги кундаги ҳолати, бартараф этиш чора-тадбирларини атрофлича муҳокамадан ўтказишди. Муҳокамалар сўнгида тегишли қарорлар қабул қилиниб, депутатлар ушбу масалани Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Адолат” СДП фракцияси навбатдаги йиғилишига тақдим этадиган бўлишди.  

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон Адолат СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+