Шахмат майдончасидаги болалар

13.03.2020 23:03:57

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ тумани Кенгаши томонидан “Дўстлик”  маҳалла фуқаролар йиғинидаги 20-мактабгача таълим муассасида Наврўз байрами олдидан “Биз бахтли болалармиз!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. МТМ тарбияланувчилари баҳорни, гўзалликни ва она Ватанни мадҳ этувчи шеърларни ўзбек ва инглиз тилларида ўқидилар.

Шеърхонлик шахмат майдончасидаги ақллилар беллашувига уланди. Болажонлар катакчалар бўйлаб чаққонлик билан ҳаракатландилар, устозлари томонидан берилган топишмоқларга жавоб топдилар.

 “Адолатчилар”нинг байрам совғасидан ота-оналар ҳам хурсанд.

 

Барно БОЗОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жалақудуқ тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+