Шуҳрат ПОЛВАНОВ: Адашганларни тўғри йўлга бошлаш қудратига эга ҳужжат

12.02.2020 18:02:43

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонини ўқиган ҳар бир юртдошимиз кўнгли, шубҳасиз, инсонийлик туйғуларидан тўлиб-тошгани рост.

Бу воқеа юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг, халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатларнинг намоён бўлганининг амалий ифодасидир.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Президент номига жазо муддатини жазони ижро этиш жойларида ўтаётган маҳкумлар томонидан ёзилган илтимосномалар келиб тушиши биланоқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссия томонидан ҳар бир маҳкум ёки маҳкуманинг ҳужжатлари, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, жазони ижро этиш муассасаларининг, қолаверса, у яшаётган жамият ва маҳалланинг хулосаларини чуқур ўрганиш ишлари ташкил этилади.

Инсонпарварликнинг моҳияти шуки, у йўлини йўқотган, адашган кишиларни тўғри йўлга бошлаш қудратига эга. Бундай юртдошларимизнинг кечиримли ва инсонпарвар Раҳбар, бағрикенг халқ томонидан афв этилиши жамиятимизда янада соғлом муҳитни қарор топтиришга хизмат қилади.

Шуҳрат ПОЛВАНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Коррупцияга қарши курашиш ва

суд-ҳуқуқ масалалари қўситаси раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+