Сўхда янги маънавият маркази

21.01.2021 16:01:19

Давлатимиз раҳбари раислигида маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича  ўтказилган видеоселектор йиғилишида маънавият масаласи барчамизнинг вазифамиз эканлигини таъкидладилар.  Дарҳақиқат, ҳар бир оила, маҳалла  маънавият ўчоғига айланиши учун унда барча вакиллар бирдек иштирок этиши лозим.

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати С.Нишонов ҳам ана шу мақсадни кўзда тутган ҳолда “Ҳазрат Али” МФЙ ҳудудидаги фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган бинони маънавият марказига айлантиришга астойдил бел боғлаганди.  Саъй-ҳаракатлари билан қурилиш ишларига ҳомийлар жалб этилиб, 150 млн. сўм маблағ қурилишга йўналтирилди.  Маҳалла аҳолисининг бирдамликдаги меҳнати туфайли қисқа муддатда марказ фойдаланишга топширилди. Бино икки юз ўринга мўжалланган бўлиб, ҳозирда бу ерда маънавий-маърифий тадбирлар,  ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилоти ва  умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда учрашувлар ташкил этилмоқда.

-Яқинда янги бинода мутасаддилар ташаббуси билан болаларнинг тасаввурларини янада бойитиш, уларга маърифат улашиш мақсадида қўғирчоқ театри томонидан спектакл намойиши бўлди. Фарзандим Намунахон билан биргаликда “Зумрад ва Қиммат” спектаклини мириқиб томоша қилдик. Бизга жуда ёқди. Ҳар бир МФЙда маънавият маркази бўлиши керак.  Бу фарзандларимиз учун ҳам жуда зарурдир, – дейди  Ҳолида Мирзаева. 

 

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+