Таклифлар қуйидан олинаётгани билан аҳамиятлидир

22.01.2020 11:01:00

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан Навоий вилоят махсус эсплуатация-монтаж бўлимида “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш-демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида ўқув бўлиб ўтди.

Тадбирда партиянинг халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги депутатлари, ташкилотнинг ишчи ходимлари ҳамда партиянинг вилоят Кенгаши вакиллари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ўрганишдан иборат.

Партиянинг Навоий вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳайитов тадбирда сўз олиб, яқиндагина мамлакатимизда ўтган катта сиёсий жараён, яъни сайловларнинг аҳамияти, унда сайловчиларнинг фаоллиги тўғрисида қисқача тўхталди. Хусусан,  сайловчилар билан юзма-юз учрашувлар, теле дебатларда кўтарилган масалалар халқимизнинг қай даражада ижтимоий сиёсий фаоллиги ошганлигини кўрсатиб берганлигини таъкидлади.

Бундай фаолликни ортишига авваламбор Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар бош омил бўлаётганлигига урғу берилди.  

Шунингдек, ислоҳотларнинг халқчил тарзда амалга оширилишига партия томонидан ишлаб чиқилаётган ҳар бир қонун лойиҳаларига таклифлар қуйидан олинаётганлиги муҳим аҳамият касб этаётганлиги эътироф этилди.

Қувонарлиси, бу каби учрашувларда ўтган сайловларда партиянинг ғоялари сайловчиларнинг қизғин қўллаб-қувватловига сабаб бўлганлиги аксарият сайловчилар бизнинг партия номзодларимизга овоз берганлигини билдиришмоқда. Эътиборлиси, нафақат бундай тадбирларда, балки кўча-кўйдаги яқин танишлар билан суҳбатларда ҳам буни очиқ айтишмоқда.

Бу эса барча партия ходимлари ва депутатларимизни ишчанлик кайфиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Партиямиздан халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Ғайрат Ахмедов раҳбарлик қилаётган ушбу корхонада ўқув семинари тарзида ўтган тадбир сўнгида ташкилотнинг барча ходимлари партиямиз сафига қабул қилинди ҳамда уларга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+