Таъмирталаб уй эгаларига амалий ёрдам берилди

02.07.2020 09:07:28

“Адолат” СДП Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати Бахтиёр Камалов   бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудуднинг “Бараж” маҳалласида  бўлиб, аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди. Кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олишди.

Жумладан, маҳалланинг “Фурқат”кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Мадина Солиева  мурожаати эшитилганда у кам таминланган, 4 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, боқувчиси йўқлиги маълум бўлди.

Шу боис моддий ёрдамга мухтожлигини билдиришди. Ушбу мурожаат юзасидан ишчи гуруҳ томонидан жойига борилиб ўрганиш жараёнида муаммо ўз тасдиғини топди. М.Солиева мулоқот чоғида моддий ёрдамга мухтожлигини айтиб, таъмирталаб уйини таъмирлаш юзасидан кўмак сўради.

Ушбу мурожат юзасидан фуқаро М.Солиевага амалий ёрдам кўрсатилиб, уйнинг таъмирталаб қисми таъмирлаб берилди.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг учрашувлари Охунбобоев кўчасида яшовчи Татъяна Шабалина ҳамда Улуғбек кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Виктор Мякишевлар хонадонида давом этди. Ушбу  хонадон вакиллари ёғин-сочинли кунларда, ноқулай об-ҳаво шароитида қийинчиликларга дуч келиб қийналаётганликлари, таъмирталаб уйларига оҳактош, цемент, бўёқ, қум-шағал кераклиги юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Мазкур муаммо ҳам назоратга олиниб, уларнинг  таъмирталаб уйларига қурилиш моллари етказиб берилди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+