Тиббий хизматнинг натижаси дори воситаларининг сифатига боғлиқ.

22.10.2020 17:10:26

Бугунги кунда тиббиёт соҳасига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Барча тиббиёт муассасаларида малакали шифокорларимиз ҳам ўз фаолиятларини самарали олиб боришмоқда. Бироқ, беморнинг соғайиши фақатгина шифокорнинг малакали тиббий хизматига эмас, дорихоналарда шифокор тавсиясига асосан харид қилинаётган дори воситаларининг сифатига ҳам бевосита боғлиқ. Чунки малакали тиббий хизматнинг натижаси бемор қабул қилган дори воситаси таъсирида намоён бўлади.

Шу мақсадда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасида “Дори воситаларининг ноқонуний айланишини олдини олиш, нархларининг барқарорлигини таъминлаш ва уларни шифокор рецептисиз сотилишига барҳам бериш” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Унда партиянинг вилоят Кенгаши ҳодимлари, малакали шифокорлар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Пўлат Ҳамзаев томонидан партия аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва уларни сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаритиши таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, партия дори воситаларининг ноқонуний айланиши, уларни шифокор рецептисиз сотилишига барҳам бериш, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш тарафдори эканлиги қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда дори-дармон воситалари нархларининг асоссиз оширилаётгани, айрим дори воситаларининг нархларида катта фарқ борлиги ҳақида ҳам сўз юритилди. Ушбу муаммолар ҳақида нафақат гапириш, айни дамда уларни бартараф этиш бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

Албатта, аниқ тартиб-интизом жорий қилинган, қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди. Бунинг учун барча тизим — соғлиқни сақлаш вазирлигидан тортиб, ҳуқуқ-тартибот органлари, кенг жамоатчилик фаол жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Энг муҳими, дори воситаларининг ноқонуний айланишини олдини олиш, нархларининг барқарорлигини таъминлаш ва уларни шифокор рецептисиз сотилишига барҳам беришимиз, шу аснода аҳолимиз соғлиғини сақлашни таъминлашга эришишимиз лозим.

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+