Тил - миллат қиёфаси, ҳаёт кўзгуси

22.10.2020 13:10:11

 “Адолат” СДП Бекобод шаҳар Кенгаши  “Маънавият ва маърифат” маркази, “Тадбиркор аёл” уюшмаси  ҳамда  9-умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда  “Тил-ҳаёт кўзгуси” мавзусида  учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати Гулзира Шарипова  бугунги кунда она тилимизнинг нуфузини янада ошириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.  

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда шаклланган одил ва холис тил сиёсати натижасида ўзбек тили нуфузли минбарлардан янграмоқда, хорижий мамлакатларда ўзбек тилини ўрганишга иштиёқ тобора кучаймоқда. Яна шуни айтиш жоизки, БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Президентимиз  Шавкат Мирзиёев ўзбек тилида нутқ сўзлагани халқимизни қувонтириб юборди. Бу чиндан ҳам тарихий воқеликка айланди. Шу боис ўзлигини таниган ҳар бир миллат она тили ва адабиётини асраб-авайлайди, унинг ривожи йўлида бор куч-салоҳиятини сафарбар этаверади.

Ҳар бир халқнинг она тили унинг миллий руҳи ва ўзлигининг, миллий ғоясининг асосини ташкил этади. Бу ғояни барча ўз қалбига теран сингдириб олиши зарур.

Партиянинг Оққўрғон тумани Кенгаши ташаббуси билан ҳудуднинг  “Зарафшон” маҳалласида жойлашган 3-сонли умумтаълим мактабида байрамга бағишланган тадбир ҳам кўтаринки руҳда ўтди.  

Тадбирда халқ депутатлари Оққўрғон тумани Кенгаши депутати Алишер Қурбонов мустақиллик йилларида она тилимизнинг мақомини тиклаш, ўзбек тилини кенг истеъмолга киритиш, маънавий соҳадаги ислоҳотларнинг ўзагига айлангани, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлар ва қарорлар ўзбек тилида ёзилгани, таълим масканларида ўзбек тилини ўқитиш, она тили воситасида ёш авлод онгига миллий ғурур-ифтихор туйғуларини сингдиришга алоҳида эътибор қаратилгани, ўзбек тилининг халқимиз, жамиятимиз ривожидаги муҳим роли билан боғлиқ тадқиқотлар олиб борилгани, изоҳли луғатлар, қомуслар яратилгани ва яратилётгани  ҳақида сўз юритди.

Тадбирнинг фаол иштирокчилари партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+