Туман мактабларида иншолар танлови қизғин жараёнда

24.02.2021 14:02:21

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан эълон қилинган умумтаълим мактабларининг 6-11 синф ўқувчилари учун “Коррупция – ёшлар тасаввурида” иншолар танлови вилоятимизнинг барча туманларидаги умумтаълим мактабларида жуда қизғин  ўтказилмоқда.

Хусусан, партиянинг Сариосиё, Узун, Қизириқ, Денов, Термиз тумани ва Термиз шаҳар Кенгашлари томонидан умумтаълим мактабларида дастлабки танлов босқичлари ўтказилмоқда.

Кўрик-танлов ўқувчилар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор ёшларни аниқлаш, шунингдек, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали коррупцияга бўлган нафратини ошириш мақсадида ташкил қилинди.

Даставвал мактаб босқичида ташкил қилинган танлов иштирокчиларнинг ижодий ишлари 100 баллик тизимда баҳоланиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаш жараёнида иншо мазмунининг баён этиш равонлиги, ўқув-услубий ва  талабларга жавоб бериши, бадиий савияси ва мисоллар орқали таъсирчанлик даражаси каби мезонлар эътиборга олинади.

Танловнинг мактаблар босқичида ўқувчилар томонидан 5000 дан ортиқ иншо келиб тушди. Шундан ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар якуний босқичда иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.

Ўлмасжон Ғаниев, Сариосиё тумани 17-сон ўрта умумтаълим мактаби директори:

Мазкур кўрик-танловда гувоҳи бўлиндики, ёшларимиз ватанпарварлик, юртга бўлган муҳаббат ва фидойилик, коррупцияга бўлган чексиз нафратни ифодалай олиши сезилиб турибди. Шу ўринда айтиш жоизки, мазкур кўрик-танлов коррупция тушунчасининг мазмун моҳиятини қанчалар чуқур англаб етганлиги, коррупцияга қарши курашишда мамлакатимизда амалга оширилаётган вазифалар, шу асосда оиласи, маҳалласи, қишлоғида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги қарашлари ва фикр-мулоҳазалари қай даражада эканлигини аниқлашга имкон яратди.

Фахриддин ОРИФХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+