Уйи бузилиши ҳақида огоҳлантириш олган боёвутликлар қандай кайфиятда?

27.02.2020 09:02:21

Қаердаки ноҳақлик ёки адолатсизлик вужудга келса, ўша ерда халқнинг норози кайфияти юзага келади. Шу боис ҳам аҳолининг мурожаатларини ўз вақтида  тинглаш ва ечим топиш масаласи Республикамизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида ҳам халқ дардига беписанд қарамаслик масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 77-Боёвут сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратовнинг Боёвут ва Гулистон туманларида ўтказган халқ билан мулоқотларида ҳам айнан шу жиҳатлар эътиборга олинди.

Боёвут туманидаги “Жўлангар” ва “Сармич” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан бошланган очиқ мулоқотлар самимий  ва ошкора руҳда ташкил этилди. Мурожаатлар муҳокамасига ўтишдан аввал депутат Иномжон Қудратов томонидан аҳолига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди.

“Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар мурожаатномада ўз аксини топганлиги, хусусан тиббиёт, таълим соҳаси ва инвестиция, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, пенсияларни расмийлаштирилишини соддалаштириш, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари сонини кўпайтириш борасидаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилганлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Шундан сўнг маҳалла фуқароларининг мурожаатлари тингланди.

Масалан, фуқаро Нурали Шералиев ўз мурожаатида “Жўлангар” маҳалласи ҳудудидаги  масжид  фаолият юритишига руҳсат берилмаётгани ҳақида сўз юритди. Бу мурожаатга жавобан депутат томонидан “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг тегишли моддаларига асосан аҳолига тушунтириш берилди.

“Жўлангар” махалласида мактабгача таълим ёшидаги болалар сони ва уларни МТТларга қамраб олиниши инобатга олиб,  мактабгача таълим муассасасини қуриш зарурлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, ҳудудда мавжуд 2-умумтаълим мактабига қўшимча бино қуришни режага киритиш ҳам асосий масалалардан бири эканлиги таъкидланди. Чунки 500 ўринга мўлжалланган мазкур умумтаълим мактабида ҳозирда 780 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Бу эса ўз-ўзидан қўшимча бинога бўлган талабни юзага келтирмоқда. “Жўлангар” ва “Сармич” маҳалласи аҳолисини қийнаб келаётган ички йўлларни таъмирлаш масаласи ҳам ҳанузгача ўз ечимини кутаётганлиги ва бу борада депутатларнинг амалий кўмаги зарурлиги аҳолининг мурожаатларида ифода топди.

Очиқлик тамойилига асосланган мулоқот жараёнида аҳоли энг оғриқли нуқта ҳақида ҳам ўз мурожаатини йўллади. Яъни, “Жўлангар” ва “Сармич” маҳаллалари фуқароларининг кўпчилиги улар томонидан қурилган ва ҳозирда яшаётган уй-жойларини бузилиши ҳақида огоҳлантириш хати олган. Демак бу вазиятда мазкур ҳуддудда ҳам Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги уй-жойлар бўйича бўлиб ўтган низоларга ўхшаш  ҳолатлар рўй беришининг олдини олиш  мақсадида масалани чуқур ўрганиш ва ўз вақтида реал ечимни таклиф қила олиш масъулияти депутатга юклатилаётгани маълум бўлди. Албатта, ушбу уй-жойларнинг қурилиши қонунийлиги ўрганилганда, уйларнинг айримлари бўйича эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжудлиги, лекин шундай бўлсада мутасадди ташкилотлар томонидан ихтиёрий бузиш тўғрида огоҳлантириш хати берилганлиги аниқланди. Бу масалалар мутасадди ташкилотлар томонидан тўлиқ ўрганилиб, қонун ҳужжатлари асосида суд тартибида ҳал этилиши лозимлиги юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Куннинг иккинчи ярмида Гулистон туманининг “Аҳмад Яссавий”  ва “Аҳиллик” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашувларда ҳам ҳудуд аҳолисининг фаровон ҳаёти учун асос бўладиган муҳим масалалар мурожаат сифатида йўлланди. Яъни “Аҳмад Яссавий” маҳалласидаги Водил, Бойсун, Ипакчи, Чарос, Тангали кўчалари таъмирга муҳтожлиги, бетон столбалар ва кўча ёритгичларини ўрнатилмаганлиги баён этилди. Айнан ушбу кўчаларда истиқомат қилувчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кредитлар ажратишда амалий ёрдам бериш борасидаги қатор  мурожаатлар ҳам  муҳокамалар марказида бўлди. Бу муаммолар маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва мутасадди ташкилотлар билан жойига чиқиб ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам ушбу маҳаллаларнинг кўчалари таъмирталаб эканлиги, электр узатгич тармоқлари аҳоли томонидан оддий ёғочлар орқали хонадонларга тортилганлиги, кўча ёритгичлари умуман ўрнатилмаганлиги, тоза ичимлик суви билан бир неча йиллардан буён таъминланмаётганлиги ҳақидаги важлари ўз тасдиғини топди.  

Нафақат очиқ мулоқот тарзидаги учрашувлар, балки уйма-уй юриш давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов билан биргаликда партиянинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам иштирок этишди.

Бугун жамиятимизда халқнинг дардини шахсий  манфаатларидан устун қўяётган мансабдорлару, мутассаадилар ҳали ҳамон топилмоқда. Президентимизнинг мурожаатномасида “ҳалоллик вакцинаси” атамасини ҳаётий луғатимизга киритишимиз зарурлигини таъкидлаганларидан мақсад ҳам шу эди аслида.

“Адолат” СДП Сирдарё вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Davkarov Otabek Xudoyberdievich
2020-03-05 21:04:31
Assalomu alaykum! Avvalom bor xalqning dardini tinglab, ularning murojaatlarini xar tamonlama organib, ularning masalasiga ijobiy echim topish, murojaatlarini qanoatlantirish bu ham ezgu, ham muxum ishdur. Xalqni tinglash, ularni yashash sharoitini joida organish, qiyinchilik va muommolariga echim topishdek masulyatli vazifalarni bajarib kelayotgan deputatlarimizga shaxsan minnadorchligimni bildirib, shunday suratda davom etishlari, xalqimizning dardiga darmin bolishda ularga kuch-qudrat, sihat-salomatlik tilayman. Yaratganning ozi ularni ezgu ishlarini amalga oshirishda madadkor bolsin iloxim. Deputatlarimiz ularga bolgan ishonchmizni oqlashiga ishongan xolda ularning ishlariga rivoj tilayman. Hurmatli Inomjon Qudratovga aloxida minnaddorchilik bildirib otmoqchiman. Boisi u insonning togrisozligi, xammaga birdek muomilada bolishi, insonlarning dardini jon qulogi bilan eshitishi, xalqni muommolarini xal etishda bor kuch gayratini ayamasligi, hushmuomila va albatta adolat tarozisini doim togri tutishi menga tasir qilib, qani edi shu insondek bolsam, yoki shu insondek akam, ukam, oglim bolsa deyman. Hullas mening idealimdagi bu insonga hurmatim cheksiz. Doim baxtimizga, davlatimiz va jamiyatimiz rivoji, yuksalishi uchun sog salomat bolsinlar iloxim.

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+