Устувор йўналиш – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш

23.02.2021 09:02:27

Женева шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтказилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маъруза билан чиқиши тарихий воқеа бўлди ва мамлакатимиз тарихида ўчмас из қолдирди.

Президент мамлакатимизда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига тўхталиб, янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилган демократик ислоҳотлар ортга қайтмас тус олганлигига алоҳида урғу берди.

Дарҳақиқат, бугунги янги Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқларига оид умум эътироф этилган қоида ва меъёрлари конституциявий мақомга эга бўлиб, қатъий ҳимоя қилинмоқда. Халқаро ҳамжамият ҳам бу эзгу жараённинг ривожини кўриб-билиб, кузатиб бормоқда.

Дунё нигоҳида турган гендер сиёсати масалалари борасида ҳам мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида туб янгиланишлар бўлмоқда. Ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишлар кўлами кенгайиб бормоқда.

Гувоҳи бўлиб турганимиздек, аҳолининг ярмидан кўпини ташкил этадиган ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор масалаларидан бирига айланган.

Ҳа, мамлакактимиз етакчиси қайд этиб ўтганидек, биз ҳали улкан йўлнинг бошида турганимизни яхши тушунамиз. Мақсад аниқ, манзил ойдин, халқаро ҳамкорларимиз бизни қўллаб-қувватлашмоқда. Шундай экан, шу мақсадда бутун халқимиз бирлашиб, янгидан-янги муваффақиятлар сари дадил боришимиз даркор.

Зеро, инсон ҳуқуқлари қадр топган юртнинг келажаги порлоқ бўлади.

Абдукамол РАХМОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий

Кенгаши раисининг ўринбосари

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+