Ваъдалар ижросини таъминлаш йўлида

21.01.2020 13:01:57

Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар шундай изчиллик билан фаолиятларини аллақачон бошлаб юбордилар. Куни кеча Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши депутати Камола Абдувоҳидова “Қўлбости” маҳалла фуқаролари йиғинидаги аҳоли билан учрашди. Хонадонларга ташриф буюриб аҳолининг яшаш шароитлари, уларни ўйлантираётган масалалар билан яқиндан танишиб чиқди.

Учрашув чоғида “Қўлбости” МФЙ ҳудудида ечимини кутаётган масалалар мавжуд эканлиги, хусусан, 38-умумтаълим мактаб биносида иситиш тизими яхши йўлга қўйилмагани, ичимлик суви билан таъминланмагани, мактаб атрофидаги ички йўллар таъмирталаблиги сабабли ёзда тупроқ, қишда эса лой билан қопланиб ўқувчилар учун ноқулайликлар туғдираётганини, бу эса таълим сифат ва самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши шу маҳаллада истиқомат қилувчи Илҳом Жалилов томонидан  таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, “Қўлбости” қишлоғидаги мавжуд Трансформатор аҳоли сони учун етарли эмаслиги, айни совуқ кунларда электр энергиясига эҳтиёж ошиши натижасида трансформатор юкланишни кутараолмаётгани, бунинг натижасида электр жиҳозлари ишдан чиқаётгани, “Қўлбости” қишлоғида яшовчи аҳолининг фарзандлари учун мактабгача таълим муассасаси зарурлиги аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.

Депутат Камола Абдувоҳидова ўз депутатлик ваколатидан келиб чиққан ҳолда мутасадди ташкилотлар эътиборини мазкур масалаларга қаратиб ижобий ҳал этишга ваъда берди. Шу куннинг ўзидаёқ туман электр тармоқлари корхонасига, туман халқ таълими бўлимига, туман мактабгача таълим бошқармасига ҳамда туман ҳокимнинг қурилиш масалалари бўйича муовинига депутатлик сўровлари чиқарилиб ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+