Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч

15.01.2021 18:01:29

Ўзбекистон  “Адолат” СДП Самарқанд туман кенгаши томонидан  Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўтказилган тадбирда  туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи  Р.Ахмедов, ҳарбий қисм аскарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.

Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Алишер Навоий бобомиз “бу дунёда эр йигитнинг энг буюк ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборат” деганларида ҳақ гапни айтган. Биз ватанимиз равнақи йўлида фидойилик кўрсатиб, масъулиятли вазифаларини шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ўғлонларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз дейди ўз сўзида халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши депутати Зуҳра Қуддусова. 

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, унинг сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш бўйича тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир бўлган, замонавий, ҳаракатчан, ҳар томонлама яхши қуролланган армияни ташкил этиш бўйича ўзининг кўлами ва миқёсига кўра тизимли ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.1992 йил 14 январда мустақил давлатимиз тарихида муҳим қадам қўйилди. Шу куни мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларни Ўзбекистон юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу тупроғи азиз ватанни асраш, унинг ҳар қарич ерини муносиб ҳимоя қилишни энг муқаддас бурч эканлигини ёш авлод онгига сингдириш, Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаётган ҳарбийларимизни шарафлаш мақсадида 14 январь Ўзбекистонда “Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди. Мана бугун шу улуғ байрамнинг 29 йиллигини ҳам нишонлаяпмиз. Албатта,  Ватанимиз чегаралари, шу билан бирга юртдошларимизнинг орзу-истаклари, болаларимизнинг қувончу шодликларини ҳам муносиб ҳимоя қилаётган ҳарбийларимиз хизматини ҳар қанча эътироф этсак озлик қилади.

Тадбирда иштирок этаётганлар соҳа ходимлари томонидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олдилар. Туман мудофаа ишлари бўлими ҳарбийларига партиянинг эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалари топширилди.

Жамшид Норбобоев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят

Кенгаши мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+