Мамлакат тараққиётини мудофаа қудратисиз тасаввур этиб бўлмайди

09.01.2020 16:01:09

Мустақиллик даврида тараққиётимиз тарихида энг ёрқин саҳифалардан бири бўлган миллий армиямиз ташкил топган кун, нафақат ҳарбий хизматчилар, балки ҳарбий хизматга шайланаётган минг-минглаб мард, навқирон ўғлонлар – мактаб ўқувчилари, умуман, барча халқимизнинг байрамига айланиб улгурди.

Ҳар қандай мамлакат тараққиётини мудофаа қудратисиз тасаввур этиб бўлмайди. Барча соҳалардаги барқарор ривожланиш негизида тинчлик, хавфсизликни таъминлаш турибди.       

Президентимизнинг 2019 йил 13 декабрда “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинган эди. 

Фармойишга кўра, 15 декабрдан бошлаб “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида “14-январ Ватан ҳимоячилар куни”га бағишланиб тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилиши белгиланган. Мазкур тадбирларнинг ўтказилишида келажагимиз давомчилари бўлмиш ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат, ҳарбийлик касбига янгича меҳр уйғотиш мақсад-муддао мужассамдир. Бу йил ҳар йилгидан бошқача, давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари томонидан олий таълим муассасалари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларида “Мардлик ва жасорат” мавзусидаги дарслар ўтказилиши белгиланди. Ҳарбий қисм ва муассасалар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш Ватанга муҳаббат туйғусини шаклланишида муҳим аҳамиятга эгадир.

Яна бир муҳим жиҳат, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркарда ва аждодларимизни, шунингдек, қаҳрамонона ишлар қилган турли ихтисосликлардаги ҳарбий хизматчилар ва замондошларимизни юксак ватанпарварлик, фидойилик ва садоқатлиликларини очиб берадиган, руҳлантирувчи шеърлар ва куйлар, кино, театр ва тасвирий санъат асарлари яратиш ҳам нафақт ёшлар қалбида, балки, ҳар бир фуқаро дилида Ватанга муҳаббат, садоқат туйғуларини уйғотади ва уйғоқ дилларга сурур бағишлайди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.  Ватанимизнинг гуллаб-яшнашида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ўрни ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамининг фуқароларимиз ҳаётида тутган аҳамияти беқиёсдир.

Бугун қайси соҳага назар ташламайлик, жамият ва давлат томонидан олиб борилаётган улкан ислоҳотлар натижаси ўлароқ ҳаётнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз берганлиги, катта ютуқларга эришганлигимизга гувоҳ бўламиз.

Бу, албатта, мустақиллигимиз, эркинлигимиз ва тинчлигимиз учун Президентимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатнинг мевасидир. Миллий армиямизнинг том маънода мамлакатимиз дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини халқимиз тинч ва осуда, фаровон ҳаётининг мустаҳкам ишончи ва кафолатига айланиши бизда ғурур уйғотади.

Ҳа, ватанпарварлик – кишининг ўз туғилиб ўсган, камол топган замин, ўлкага бўлган меҳр-муҳаббатини, муносабатларини ифода этадиган ижтимоий ва маънавий-ахлоқий хислатлари, фазилатлари мажмуасидир. Шундан келиб чиқиб, мактабларда ташкил этилгадиган ватанпарварлик тадбирлари ёшларга чинакам янгича қараш, она юртга садоқат, буюк аждодларимиз Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, Амир Темурларнинг фидоий авлодлари бўлишга ундайди, деб ишонамиз, зеро Муҳаммад Юсуф айтганидек:

         Номус учун номни эмас, руҳни ўстир,

         Оғир кунда ёвдан қочган – ёвга дўстдир.

         Юрт чорласа сувларни кеч, ўтларга кир,

         Фидойилар керак бизга, фидойилар!

Фахриддин ОРИФХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+