Вебинар усулидаги сиёсий ўқув

19.03.2020 15:03:31

Коронавирус карантини тақозоси билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши томонидан партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари учун вебинар усулида ташкил этилган сиёсий ўқиш иштирокчиларида қизиқиш уйғотди. Унда  депутатлик сўрови ва фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш  хусусида сўз юритилди. 

Мулоқот давомида депутатларни бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги иштирокига эътибор қаратилди. Маҳаллий Кенгаш сессияларига ҳудудлардаги муаммолар ва сайловчиларнинг таклифлари асосида масалалар киритиш  юзасидан тавсиялар берилди. Депутат сўрови ва унинг ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати:

-Биз депутатларга бўлган талаб ортиб боряпти. Айниқса, ҳозирги вазиятда жамоатчилик бизга суянади. Уларга тўғри тушунча бериш, ваҳимага тушишларига йўл қўймаслик лозим.

Айтиш мумкинки, бугунги кунда аҳолини ваҳимага тушмай, касалликдан сақланишга чақириш куннинг долзарб вазифаси. Шу сабаб халқ вакиллари бу борада ижтимоий тармоқлар ва телеграм каналлари орқали тарғибот ишларини олиб боришга қарор қилдилар.

                                                       

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+