Вилоят сайлов комиссияси қарори эълон қилинди

21.10.2019 14:10:09

Куни кеча Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси матбуот марказида вилоят сайлов комиссияси республикамиздаги сиёсий партияларнинг вилоятда сайловда иштирок этишига рухсат берувчи қарорни эълон қилишга доир йиғилиш ўтказди. Мавжуд 5 та сиёсий партия раислари, ходимлари ва фаоллар иштирок этган мазкур йиғилишда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи, вилоят сайлов комиссияси раиси Жамшид Нуриддинов сўзга чиқиб, бу йил бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида партияларнинг муносиб иштирок этишдаги роли тўғрисида қисқача тўхталиб ўтди. Сўнг вилоят сайлов комиссиясининг барча сиёсий партияга сайловда қатнашишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги қарори ўқиб эшиттирилди. Бирма-бир ҳар бир партиянинг иштироки тўғрисидаги қарор ўз эгаларига тақдим этилди.  Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгашининг сайловда иштирок этишга ижозат бериш тўғрисидаги қарори Кенгаш раиси Дилшунос Абдуллаевага тантанали топширилди.

Дилшунос Абдуллаева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси:

-Бугун вилоят партия ташкилоти сайлов жараёнларининг навбатдаги босқичидан ўтди. Негаки, ушбу кунда биз бўлғуси сайловда иштирок этиш учун вилоят сайлов комиссиясининг қарорини қўлга киритдик. Энди биздан бор куч билан сайловда муносиб иштирок этиш ва юқори натижаларни қўлга киритиш учун саъй-ҳаракатлардан  тўхтамаслик талаб этилади. Олдимизда шундай муҳим ва масъулиятли вазифа турар экан, бутун жамоамиз билан бир куч бўлиб вилоятда партиямизнинг обрўсини ошириш учун интиламиз.

Қарорнинг қўлга киритилиши партия фаоллари томонидан олқишлар билан қарши олинди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+