Вилоят сайлов комиссиясининг қарори масъулиятимизни оширди

22.10.2019 09:10:02

Куни кеча Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган бешта партия ташкилоти вакилларига вилоят сайлов комиссияси томонидан республикамиздаги сиёсий партияларнинг вилоятда сайловда иштирок этишига доир қарори ўқиб эшиттирилди.

Сўзга чиққан вилоят сайлов комиссияси раиси Муҳаммадқосим Олимов бугунги сайловларда барча партиялар фаоллик ва ташаббус кўрсатиши лозимлиги, аҳолининг сайлов жараёнларида фаоллигини оширишда эътибор қаратиши зарурлигини таъкидлади.

Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раҳбариятига тантанали топширилган гувоҳнома партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимларининг масъулиятини оширди. Фаолиятига нисбатан эътиборини кучайтирди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+