Ёшлар ҳуқуқлари - доимо эътиборда

22.02.2021 18:02:53

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқини диққат билан тингладим.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида мамлакатимизда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига батафсил тўхталди.

Президентимиз ўз нутқида барча соҳалар қаторида Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва Кенгаш доирасидаги фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида ёшлар масаласига алоҳида тўхталди.

Бунда аҳолимизнинг ярмидан кўпини ташкил этадиган ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доимо эътибор марказда бўлиб келинаётганлигини таъкидлади.

Президентимиз, ўз нутқида жорий йил Ўзбекистонда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказиш мақсад қилинганлигини таъкидлади.

Нутқни тинглар эканман, бундан жуда хурсанд бўлдим. Сабаби, ёшларнинг ҳуқуқлари ва салоҳияти тинчликсевар ва демократик жамият барпо этишда муҳим аҳамият касб этишини ҳисобга олганда, мазкур конференцияа  инсон ҳуқуқлари соҳасида ёшлар билан боғлиқ қандай муаммолар мавжудлигини аниқлашга ва уларни ҳал этишнинг энг мақбул йўлларини белгилашга хизмат қилиши табиий.Масалан, бугун дунё миқёсида ёшлар орасида ишсизлик даражаси анча юқори. Ёшлар иш топса ҳам, одатда, катталарга қараганда анча мураккаб шароитларда ва кўпинча тенг иш учун тенг ҳақ тўланмасдан меҳнат қилишига тўғри келяпти. Дунё бўйлаб 30 ёшга тўлмаган ёшлар нуфузи ўта юқорилигига қарамай, кўпгина мамлакатларда уларнинг парламент аъзолари сонидаги улуши 2 фоизни ҳам ташкил этмайди. Янгиланаётган Ўзбекистонимизнинг давлат ёшлар сиёсатини тубдан қайта кўриб чиқиш, ёш авлодни ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотларга кенг жалб этиш, уларга мамлакатимизнинг бугуни ва эртанги куни билан боғлиқ ўта муҳим вазифалар ижросини ишониб топшириш борасидаги тажрибаси дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда. Хусусан, бугун парламентимиз қуйи палатасининг 6 фоизини, маҳаллий кенгашлар депутатларининг 10 фоизини айнан ёшлар ташкил этмоқда. Парламент палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари иш бошлади.. Кўриб чиқиладиган вазифалар орасида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоялашни давлат сиёсати даражасига кўтаришнинг йўллари ва усулларига доир таклифлар ишлаб чиқилаётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.. Бундай муҳим чора ёш авлодга ҳаётнинг барча соҳаларини ривожлантириш, барқарор тараққиётни таъминлашга ҳисса қўшиш учун имкониятлар яратишига ишончимиз комил.

Шунингдек, Президентимиз томонидан БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ўнинчи форумида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тақдим этишни ва шунингдек, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи институтини таъсис этиш масаласини киритишга тайёргарлик кўрилаётганлиги тўғрисида қайд этиб ўтди.

Мазкур чора-тадбирлар доирасида ёшлар ҳуқуқлари ва барқарор ривожланиш мақсадлари орасидаги боғлиқлик, ёшларнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги билими ва ҳуқуқий онгини ошириш, 2030 йилгача янада хавфсизроқ келажакни қуриш, тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ёшларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш масалалари ҳусусида ҳам атрофлича мулоҳаза юритилди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур нутқ барқарор ривожланишга эришиш йўлида нафақат келажагимиз бунёдкорлари, балки ҳозирги кунимиз, ислоҳотларимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлмиш ёшларимизнинг жамиятимиздаги ўрни ва мавқеини ҳар томонлама кучайтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Рустам Ҳамраев,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+