“ЁШЛАР КУНИ” МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ

06.07.2020 14:07:14

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилояти ташкилотлари  томонидан Ёшлар куни муносабати билан жойларда қатор онлайн-тадбирлар ўтказилди. Уларда “Ёш адолатчи”лар ҳам фаол қатнашдилар. Иштирокчилар мамлакатимизда ёшларнинг баркамол авлод сифатида улғайишлари учун давлат томонидан яратилган шарт-шароитлардан мамнун эканликларини изҳор этдилар.

Партия вилоят Кенгашидаги қабул эса карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилди. “Адолат” СДП фаолиятида бугунги кунда 13 минг 700 дан зиёд наманганлик йигит-қизлар иштирок қилаётгани таъкидланди. “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси Исроил Жўраев тўпланганларни қутлаб,  давлатимиз раҳбарининг  Ўзбекистон ёшларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Наманган шаҳар маданият бўлими ходими Дилноза Тўхтабоева, “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ мутахассиси Абдуҳошим Нишонов, “Элитриэлторсавдо” масъулияти чекланган жамияти бўлим раҳбари Ноила Саримсоқова ва бошқалар  Президент билдирган юксак ишонч ҳаммани янада улкан марралар сари руҳлантирганлини изҳор этдилар. Ёшларга байрам муносабати билан совға-саломлар топширилди.

– Бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам “Ёшлар куни”га бағишланган тадбирлар юқори даражада ўтди, - дейди “Адолат” СДП “Ёшлар қаноти” фаоли Акбаржон Мансуров. – Уларда бизнинг сафдошларимиз ҳам иштирок этдилар. Хусусан, байрам арафасида депутатларимиз  шаҳар ва туманларда мактаб битирувчилари ва ёшлар билан учрашувлар ўтказдилар.  Уларда йигит-қизлар ўзларининг  орзу ва истакларини баён этдилар. Изҳор этилган муаммолар ҳам ўрганилиб, ечимларини қидиришга қарор қилинди. Ўзаро мулоқотларда ёшларнинг  катта кучга эга эканлиги ва буни амалий ишларда кўрсатишга қодирлиги таъкидланди.

 

Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+