Ёшлар масаласи ҳамиша долзарб

23.02.2021 13:02:52

Айни пайтда кенг жамоатчилик фикрини ўзига қаратган масала - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги муҳим иштироки ва сўзлаган нутқи партия фаоллари ўртасида ҳам муҳокама марказида бўлмоқда. Сабаби, мамлакат Президенти илк бор Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзоси сифатида қатнашишига қарамай, қисқа дақиқалар ичида ўз маърузаси орқали юртимизда бўлаётган демократик янгиланишларга бутун жаҳон оммаси эътиборини қаратди.

Мамлакат раҳбари Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига тўхталиб ўтар экан, Ўзбекистон ҳукумати томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказиш, БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ўнинчи форумида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тақдим этиш, шунингдек, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи институтини таъсис этиш масаласини киритиш каби муҳим ташаббуслари илгари сурилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Айнан мазкур масалаларга кўрилаётган ҳозирлик жараёнлари - Ўзбекистонда ёшлар ҳуқуқларини ҳимоялаш даражасини ифода этган ҳолда, аҳолимизнинг ярмидан кўпини ташкил этадиган ёшлар хоҳиш-иродасини ҳам ўзида намоён этди.

Бугун юртимиз инсон ҳуқуқлари ва унинг ҳимояси йўлида янгича қадамлар ташлаётгани, демократик ислоҳотларимиз янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилгани Президент маърузасида ҳам ўз тасдиғини топди. Ушбу дадил ҳаракатлар нафақат бошқа миллатлар болалари учун балки эртамиз бўлган фарзандларимиз учун манфаатли экани қувонарли, албатта.

Бутун жаҳон халқлари вакиллари нигоҳи қаршисида юксак жасорат билан ёшлар масаласида истиқболли ташаббусларни илгари сураётган Президентимизни барча ёшларимиз қўллаб-қувватлашга тайёр ва бу йўлда сидқидилдан меҳнат қилишдан фахрланадилар.

 

 

Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП  фаоли,

Фарғона давлат университети ходими

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+