Диққат “Ёшлар парламенти” ташкил этилмоқда!

14.07.2020 10:07:54

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га аъзо бўлмоқчимисиз? Унда ўз имкониятингизни намоён этинг.

 “Ёшлар парламенти”га сайлов учун хужжатлар қабул қилиш бошланди. “Ёшлар парламенти”га сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, лекин ўттиз ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси аъзо бўлиши мумкин.

Бунинг учун сизда 2 та йўл мавжуд:

  1. “Адолат” СДПнинг туман (шаҳар) партия Кенгашига (паспорт нусхаси, обективка ва саволнома) ташриф буюриб ёзма шаклда мурожаат қилиш;
  2. Ушбу ҳужжатлар электрон вариантини yosh_adolatchilar@mail.ru почтасига ёки 91-162-77-17 телеграм рақамига юбориш.

 Низом талабларига мос келадиган анкета эгалари икки босқичда сайланади. Ҳужжатлар жорий йилнинг 20 июлига қадар қабул қилинади. 20 июлдан 1 августга қадар 1-босқич саралаш жараёни бўлиб ўтади.

 Содир этган оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар номзод этиб рўйхатга олинмайдилар. “Ёшлар парламенти” аъзоси амалдаги депутат ёки сенатор бўлиши мумкин эмас.

 Сайловда иштирок этиш истагидаги ёшларни “Адолат” социал-демократик партиясидан ўз номзодини тақдим этишга чорлаб қоламиз.

 Сиз билан адолатли келажакни бирга қурамиз!

 Мурожаат учун телефон: 71-288-42-06 (137); 91-162-77-17

Батафсил маълумотни ёшлар парламенти низомидан ҳам олишингиз мумкин.

Саволнома намунаси

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Усаров Тохир Суюнжон ўғли
2020-07-16 16:43:04
Ассалому алайкум Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га ташкил қилинганда бугунги кунда ёшларни сиёсий жароёнда фаоллигини оширади. Биз ёшлар ушбу яратилаётган имкониятлар фойдаланишимиз керак!!!
Boltayeva Farangis Tolib qizi
2020-07-13 19:44:32
Adolat partiyasi azolari ishlarni so'zi o'ziga monand olib borayotganini korib turibman shu sababli chindildan yordam berishni ularkabi xalqga foydam tegishini istab qolaman
Алижонов Жонибек Дониёр ўғли
2020-07-08 09:32:35
“Ёшлар парламенти” ушбу сиёсий-ижтимоий лойиха ёшларимиз учун сиёсий йўналишда дастурамал ҳисобланиб Халқ депутатлари шаҳар, вилоят ва Олий мажлис қонунчилик палатисига сайловларда муносиб фаол депутатлари захира базаси яртилишида самарали имконият. Адолат СДП Олмалиқ шаҳар Кенгаши фаоли

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+