Ёшларга берилган имкон

24.02.2021 15:02:02

Бугун мамлакатимизда аҳоли манфаатларини муҳофаза қилиш, уларнинг фаровон яшашларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада айнан ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Айниқса, ишсиз ёшларни иш ўринлари билан таъминлаш, уларни меҳнатга ўргатиш, ердан унумли фойдаланиб, даромад олишларига шароит яратиш мақсадида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор. Яратилган бундай имкониятлардан ёшларнинг ўзи ҳам мамнун.

Куни кеча партиямиздан вилоят Кенгашига сайланган депутат, фермер Содиқ ака Ҳақберидев билан телефон орқали шу масала юзасидан суҳбатлашдик. Депутат С.Ҳақбердиев ўзига қарашли “Пахтакор” фермер хўжалиги ер майдони ҳисобидан “Дедан” маҳалласида яшовчи 6 нафар ёшларга 25 сотихдан деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ер майдони ажратиб берганини маълум қилди.        

-Албатта, бу ёшларимиз учун яхши имконият. Вақтини беҳуда сарфламасдан фойдали иш билан шуғулланишга ва шу орқали ҳалол меҳнат қилиб рузғорига даромад киритишга хизмат қилади. Бу ёшларни барчасини яхши танийман тиришқоқ, меҳнатсевар. Уларга деҳқончилик, ерга ишлов бериш борасида маслаҳатларимни бериб келаяпман - дейди Содиқ ака Ҳақбердиев суҳбатимиз давомида.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+