Ёшларни қўллаган партия

22.11.2019 18:11:55

Жомбой туманидаги Ёшлар истироҳат боғида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди. “Адолат ҳар бир инсон учун!” шиори остида ташкил этилган тадбирда тиббиёт ходимлари, ёшлар, партия фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тиббиёт соҳасини тартибга солиш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, унинг саломатлигини мустаҳкамлаш партия сайловолди дастурининг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Шу ўринда 2014 йилдаги сайловолди дастуримизда аҳолининг кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, талаби юқори бўлаган тиббий муолажаларга ва бошқа замонавий тиббий хизматларга рухсат беришни йўлга қўйлишини таъминлаш вазифаси белгиланган эди. Ушбу ташаббуслар амалда ижросини топиб “Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги қонун лойиҳалари айнан “Адолат” СДП томонидан ишлаб чиқилганлигини таъкидлаш жоиз.

Митингда партиянинг вилоят кегаши раиси ўринбосари Асқар Холиқов дори-дармон воситалари нархини арзонлаштириш, яссиоёқликнинг олдини олиш учун буюмлар импортини чеклаш, маҳаллий ишлаб чиқариш хажмини кенгайтириш масалаларида партия томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда устувор вазифалар хусусида сўз юритди.

Истироҳат боғида давом этган митинг “Ўқув контрактлари нархини тушириш тарафдоримиз!” деган чақириқлар айниқса, ёшлар эътиборини тортди. Партия аъзолари олий таълим муассасалари фаолиятини молиявий жиҳатдан эркинлаштириш тарафдори эканлигини билдирди. ОТМларнинг контрак тўлови ва ички манбалар ҳисобидан келувчи маблағларини ўзида қолдириб, бу натижага эришиш мумкинлиги айтилди.

“Адолат” СДПнинг мазкур ташаббус ва лойиҳалари барчани руҳлантириб юборди. Туман маданият бўлими ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази курсантлари томонидан намойиш этилган мусиқий чиқишлар  тадбирга байрамона шукуҳ бағишлади.

Комила УМАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+