Жамоатчилик асосида фаолият юритадиган депутатлар тасдиқланди

16.01.2020 16:01:43

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайланган депутатларнинг илк сессия йиғилиши бўлиб ўтди. Шу муносабат билан Ўзбекистон “Адолат” СДПга сайланган депутатлар сессия муҳокамаси бўйича ўзаро давра суҳбати ташкил этишди.

Суҳбат аввалида келгусида депутатлар амалга ошириши лозим бўлган вазифалар хусусида сўз борди. Унда ҳар бир депутатнинг асосий вазифаларидан ташқари, қўшимча равишдаги фаолият йўналишлари белгиланди. Кун тартибидаги асосий масалалар фуқаролар мурожаати, муаммолар ечими ва уларнинг долзарблик аҳамияти доирасида кўриб чиқилди. Суҳбат давомида қўшимча вазифалар депутатларнинг билдирган таклиф, фикр-мулоҳазалари асосида белгилаб олинди. Жумладан, йиғилиш аъзолари томонидан жамоатчилик асосидаги қўшимча вазифаларга номзодлар  таклиф этилди.

Таклифларга таяниб, депутатлик гуруҳи раҳбари Бахром Валиев сайланган депутатларга жамоатчилик асосидаги қўшимча вазифаларни тақсимлади. Хусусан, 49-“Жарариқ” сайлов округидан сайланган Ёшлар телеканали бош муҳаррири Ҳусниддин Эргашев ва 6-“Чўпонота” сайлов округидан сайланган блогер Обиджон Латиповлар жамоатчилик асосида партия Тошкент шаҳар Кенгашига оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўйича, 13-“Гулшан” сайлов округидан сайланган Нодира Каримова ва 21-“Қорасарой” сайлов округидан сайланган депутат Луиза Ҳикматовалар жамоатчилик асосида партия “Аёллар қаноти” билан ишлаш бўйича, 29-“Қипчоқ” сайлов округидан сайланган Дурдона Раҳимова ва 42-“Мевазор” сайлов округидан сайланган Бехзод Тўхтамуродовлар эса партия “Ёшлар қаноти” билан ишлаш бўйича масъуллар этиб белгиланиш таклифи киритилди. Таклиф йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Якунда  партия таркибидаги жамоатчилик асосида фаолият юритадиган депутатлар расман тасдиқланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+