Журналист сафдошимизга  “Адолат” эсдалик нишони топширилди

12.01.2021 18:01:54

 

Абдимаҳмуд Ғозиевнинг касби журналист, Булоқбоши туманидан. Туман газетасига муҳаррирлик қилиш баробарида Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли сифатида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва сиёсий фаоллигини оширишда доим ташаббускор. Партия лойиҳалари асосида ташкил этиладиган тадбирлар унинг иштирокисиз ўтмайди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган “Эътироф” тадбирида  журналист сафдошимиз биринчилар қаторида тилга олинди. Сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва булоқбошилик “адолатчилар” сафининг кенгайишига қўшган ҳиссаси учун унга “Адолат” кўкрак нишони топширилди.

Абдимахмуд Ғозиев, партия фаоли:

-Очиғи, биз фахрийларга бундай эътибор қилинишини кутмагандим. Касбимдан келиб чиқиб қайси бир даврага кирсам албатта. “Адолат”ни тарғиб қиламан. “Адолатчилар” сафида эканлигимдан хурсандман. Унинг сиёсий майдондаги ўрни янада мустаҳкамланишига ўз ҳиссамни қўшаман.

 

                                               Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

                                                             вилояти кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+