“Шаҳар ва қишлоқда бир хил шароит” лойиҳаси

Лойиҳа мақсади. Халқимизнинг фаровон турмуш шароитларини янада юксалтириш, қишлоқ ҳудудларини ободонлаштириш, йўл инфратузилмасини, айниқса, маҳаллалар ичидаги кўчаларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш, мавжудларини модернизация қилиш ва янги ижтимоий объектлар қуриш, қишлоқ қиёфасини бутунлай янгилаш ва қайта қуриш, қишлоқ аҳолисига зарур ижтимоий-иқтисодий стандартларни кафолатлайдиган, меҳнат муносабатларини ҳуқуқий ривожлантирадиган ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва амалиётга жорий этишдан иборат.