Регламент

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши расмий веб-сайтида эълон

қилиниши мажбурий бўлган ахборот ва эълонларга қўйиладиган

ТАЛАБЛАР

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши расмий веб-сайти — www.adolat.uz да қуйидаги ахборот ва эълонларни жойлаштириш мажбурийдир:

– Партия фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (партия Сайловолди дастури, устав, низом, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар);

– Партия тарихи;

– Партия раҳбар органлари таркиби (Сиёсий Кенгаш, Ижроия Қўмита, Тафтиш комиссияси, Марказий аппарат);

– Партия ҳисоботлари;

– Партия тузилмалари (“Аёллар” қаноти, “Ёш адолатчилар” қаноти, БПТ);

– Партия депутатлик бирлашмалари таркиби (Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларидаги депутатлар гуруҳи таркиби);

– Партия ташкилотлари ва тузилмалари фаолиятига доир фото ва видео лавҳалар (фото-видео галерея);

– Одоб-ахлоқ қоидалари

– Вакансия (партия ташкилотларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида эълонлар);

– Алоқа учун маълумотлар (манзил, телефон рақам, электрон почта ва ҳоказо);

– Партиявий лойиҳалар ҳақидаги эълонлар;

– Барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлик корпуслари фаолиятига доир кундалик хабарлар, ахборот, таҳлилий материаллар)

 

Ушбу талабларни бузган ходимлар ички меҳнат интизомини бузган ҳисобланади ва меҳнат қонунчилигида белгиланган нормаларга мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Шарҳлар ёпилган.