"Амалий ишлар билан танилган номзодни танлаймиз!"

03.12.2019 16:12:57

Номзодларнинг  сайловларда  ғолибликни қўлга киритиши албатта сайловчиларнинг ишончини қай даражада  қозонишига боғлиқдир. Шу муносабат билан партия фаоллари томонидан  номзодларнинг  сайловчилари билан учрашувларининг самарадорлигини кучайтиришга чуқур эътибор қаратилмоқда.

Хоразм вилоят  ҳокимлигининг Молия бош бошқармасида  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 117 – Урганч сайлов округидан номзоди кўрсатилган Муҳаммад Искандаровнинг  сайловчилари билан учрашуви ҳам  мазмун ва моҳияти жиҳатдан юқори савияда ташкил этилди.

Тадбирга   Урганч шаҳридаги “Гулшан” ва “Гулзор” маҳалла аҳолиси, партия фаоллари, депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш аввалида номзоднинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисидаги маълумот ўқиб эшиттирилди. Сўнгра номзоднинг сайловолди дастури  иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Таъкидланишича, номзод ўз сайловолди дастурида меҳнатга хақ тўлаш билан фуқароларнинг яшаш минимуми харажатлари ўртасидаги тафовутларни  кескин қисқартириш “базавий ҳисоблаш бирлиги”, пенсия ва энг зарур “яшаш минимуми” ҳамда “истеъмол савати”нинг ўзаро мутаносиблигига эришиш ва минимал иш ҳақини бозордаги нарх-навога мутаносиб равишда ошириш мақсадга мувофиқдир.

Солиққа тортишнинг прогрессив ставкаларини ўрнатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни тўлиқ ёки қисман солиқдан озод қилиш энг устувор вазифаларимдан бири, - дейди М.Искандаров.

Ражаб ота Бекчанов, “Гулзор” МФЙ нуронийси:

-Номзод - Муҳаммад Искандаровни, масъулиятли, интилувчан, халқ дарди билан ёниб яшайдиган раҳбар сифатида кўп йиллардан буён танийман. У жорий йилда маҳалламиздан ўтувчи А.Баходирхон ва А.Қодирий   кўчаларининг  кесишган жойидан 6-сон МТМ ҳамда 12-сон умумтаълим мактабига ўтувчи йўлга 51 млн сўмни молиялаштириб светафор ўрнатиб берди. Натижада маҳалладошларимизни кўпдан қийнаб келаётган муаммодан  халос этди. Номзоднинг  бу каби кўплаб хайрли ишларини мисол қилиб келтириш мумкин. М.Искандаровни  депутатликка муносиб номзод деб биламиз.  

Воҳамизда  номзодларнинг учрашувлари давом этмоқда.

                                                                                         Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                    Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+