Дебатларда ўзини тутиш қоидалари билан танишдик

12.09.2019 12:09:05

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашида “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусидаги  семинар-тренингнинг иккинчи куни ҳам йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Жумладан, “Халқаро тузилмалар ва хорижий давлатлар вакилларининг Ўзбекистонда ўтказилган сайловлардаги иштироки” мавзусида маъруза қилган Когон туман Кенгаши раиси Мактуба Ҳамроева сайлов жараёнида хорижий давлатларнинг кузатувлари, уларнинг фаолияти, иштироки борасида фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Барча партия ходимларининг айни бу жараёнда ҳар томонлама фаол ва ташаббускор бўлишлари лозимлиги қайд этилди.

Ҳар бир партия ходими олдида турган энг муҳим вазифа – бу тарғибот ва ташвиқот ишларига алоҳида аҳамият бериш, аҳолининг сиёсий қарашларини шакллантиришдан иборатдир. Семинар давомида сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши матбуот котиби Моҳигул Абдуллаева “Сайловолди тарғибот-ташвиқот ва ОАВ билан самарали мулоқотга киришиш” мавзусида маъруза қилди. Унда тарғибот-ташвиқот ишларига юқори даражада эътибор бериш, турли акциялар ташкил этишни кенгайтириш, лойиҳалар доирасида самарали фаолият олиб бориш ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлаш масалалари борасида гапириб ўтди. Шунингдек, ҳар бир партия ходими маҳаллий ва республиканинг оммавий ахборот воситалари билан ишлашни мунтазам равишда йўлга қўйиши лозимлиги ҳамда айни шу йўл орқали фуқароларнинг партия ҳақидаги тушунчаларини шакллантира олиши мумкинлигини таъкидлади.

“Сайловга доир пиар технологиялари” мавзусида Фирдавс Сайфуллаев, “Сиёсий дебат ва баҳс-мунозараларда ўзини тутиш қоидалари” мавзусида эса партия Шофиркон туман Кенгаши раиси Зулфия Ашуровалар тўхталиб ўтишди. Маъруза давомида  сиёсий дебатларни ташкил этишда қўйиладиган талаблар, ҳар бир партия ходимининг бу борадаги фикри, одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида гапириб ўтди.

Семинар-тренинг ўз ишини давом эттиради.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+