“Энди мен ҳам овоз бериш ҳуқуқига эгаман!”

22.12.2019 16:12:31

Сайлов – бу кун менинг, бизнинг фахримиз, бизга бахт ва омад, ҳуқуқий билим берувчи муносиб кун. Бугун мен ўзимнинг фуқаролик позициямдан фойдаланган ҳолда илк маротаба сайловда иштирок этяпман. Энди мен ҳам овоз бериш ҳуқуқига эга бўлдим.

Албатта, илк сайловчи сайловда иштирок этишни мақсад қилиб қўйган экан, аввало, ўзининг конституцион ҳуқуқини, Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини билиши шарт, номзодларнинг фаолияти билан яқиндан таниш бўлиши даркор. Шундагина у муносиб номзодни танлай олади.

Биз ёшларнинг олдимизда турган асосий вазифамиз муҳим сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиб, муносибларни танлашдир. Чунки биз танлаган номзод нафақат биз учун, балки ватанимиз равнақи учун ҳам астойдил хизмат қилиши, халқ дарди билан яшаб, муаммоларимизга кўмак бўлиши мумкин. Бизнинг овозимиз келажагимиз тараққиёти йўлидаги муҳим қадамдир.

Дилноза АҲМАДОВА,

илк сайловчи

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+