Халқ учун очиқ ҳокимият керак

03.01.2020 15:01:41

 

Халқ фаровонлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларнинг амалий ечимларига алоҳида эътибор қаратиш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Амалга оширилаётган демократик жараёнларнинг сифати ва натижадорлигини тубдан ошириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва уларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янги самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш мақсадида қилинаётган амалий ишларнинг натижадорлигига алоҳида эътибор берилмоқда.

Албатта, бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам айни шу мақсад йўлида дадил қадам ташлаб борар экан, халқ дарди ва унинг муаммоларига жиддий ёндашган ҳолда уларнинг амалий жиҳатларига бўлган эътиборни кучайтирмоқда. Шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш, уларнинг халқ манфаатлари йўлида хизмат қилишини кучайтириш ҳам асосий мақсадлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида парламентлик демократияси олий мақсад сифатида таъкидланган. Албатта, партия халқ ҳокимияти принципини изчил амалга ошириш, парламентаризмни тўлиқ ривожлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида ҳокимиятнинг вакиллик органлари ролини кучайтириш мамлакатни демократик янгилашнинг муҳим йўналиши деб ҳисоблайди. Конституция ва қонун устувор бўлган ҳуқуқий давлат тарафдори ҳамдир. Қонун бу қонун. Уни фақат қонуний йўл билан сайланган парламент ўзгартира олади. Бунда парламент қонунларнинг тўлиқлиги, ҳаётийлиги ва тўғридан-тўғри амал қилиш механизмини таъминлаш устида доимо фаол ишлаши керак. Мамлакатимиз парламенти демократиянинг ҳақиқий мактабига, ислоҳотларни амалга оширишда ташаббускор ва ҳал қилувчи кучга айланиши керак. Қолган барча муҳим вазифаларни эътибор марказидан четда қолдирмаган ҳолда, қуйидаги икки муҳим масалага алоҳида тўхталиб, ташаббус ва таклифлар таъкидланган: биринчиси – жамиятда адолат, тинчлик ва осойишталикни сақлаш, иккинчиси – аҳоли соғлиғини сақлаш. Ўзбекистон «Адолат» СДП адолат ғоялари ва принциплари, адолатли қонун ва суд-ҳуқуқ тизими жамият ва давлат, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ҳаётида ўз аксини топиши тарафдори ҳамдир.

Партия депутатнинг сайловчилар ҳамда ўзи номзод сифатида кўрсатилган сиёсий партия олдида масъулиятини оширишга, халқ билан доимий мулоқотга интилади. “Электрон парламент” мақсадли дастурини амалга оширишда давом этиш, фуқаролар ва барча даражадаги вакиллик ҳокимият органлари орасида доимий мулоқот ва алоқаларни кенгайтириш тарафдори ҳамдир.

Давлатга ҳамда жамиятга кучли, салоҳиятли, ижтимоий масъулиятни сезувчи ва халқ учун очиқ ҳокимият керак. У мамлакатни замонавийлаштириш, унинг рақобатдошлигини ошириш учун меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишга ёрдам берувчи доимий жамоат назорати остида бўлиши ва фуқаролик жамияти билан мунтазам мулоқотда бўлиши ва демократик институтларни мустаҳкамлаши керак.

Партия ҳокимиятнинг маҳаллий даражаси ваколатларини кучайтириш ва кенгайтириш – аҳолининг ҳаётий муҳим муаммоларини ечишда энг ишончли ва тўғри йўл, деб ҳисоблайди.

Партиянинг асосий мақсади – ҳокимиятни жойларда фуқаролар учун қулай, шаффоф ва самарали, оддий инсонлар манфаатларини ҳимоя қиладиган даражага олиб чиқиш. Маҳаллий органларнинг давлат ва жамиятни барқарор ва турғун ривожлантиришни таъминлаш, иш ўринларини ташкил этиш, ёшларнинг, айниқса, қишлоқ шароитидаги бандлик муаммоларини ҳал қилишда асосий ўринни эгаллашига курашишдан иборатдир.

Фуқаролик жамиятининг кучли институтлари – адолатли жамиятни шакллантириш гарови. Ҳукумат устидан жамоат, фуқаролик назорати билан биргаликда инсонларнинг кундалик муаммоларини ҳал қилувчи жамоат бирлашмалари – айнан шу демократиядир!

Демократия ва адолатли жамият – бу, биринчи навбатда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ривожланган тизимидир. Ўзини ўзи бошқариш институти – бу давлатимиз суяниши керак бўлган пойдевордир. Партия ноёб маҳалла институтининг такомиллашишга ёрдам қўлини чўзиши, уни аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг кучли ва ҳақиқий марказига айлантирилиши лозимлиги айтиб ўтилган.

Шубҳасиз, ҳар қандай амалий иш натижаси билан аҳамиятлидир. Партия ўз олдига халқ дарди билан яшаш ва унинг соҳаларда мавжуд муаммоларини ҳал этиб беришни қўйган экан, ушбу мақсад асосида лойиҳалар доирасида аҳоли билан мустаҳкам мулоқот қилиш тизимини ҳам ўрнатган. Партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида”, “Саломатлик йўлида бирлашайлик”, “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” сингари қатор лойиҳалари доирасида аҳоли мурожаатлари, шунингдек, тиббиёт ходимлари, халқ таълими тизими вакилларининг муаммолари ўрганилди, уларнинг мавжуд муаммоларининг амалий ечимларига алоҳида эътибор қаратилди. Хулоса шуки, муаммолар ечимининг ҳал этилиши халқнинг бизга бўлган ишончини оширади, халқни бизга яқинлаштиради.                                                            

Дилмурат ХУДОЙҚУЛОВ,

134-Яккабоғ сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутатлигига номзод

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+