Хоразмда партиянинг “Ташвиқот автобуси” ташкил этилди

18.12.2019 10:12:37

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик жараёнида Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолликни қўлдан бермай  келмоқда.

Хусусан, партиянинг устувор ғоялаларини кенг жамоатчилик орасига татбиқ қилишни кучайтириш мақсадида партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Ташвиқот автобуси” шакллантирилди ва воҳанинг барча марказий ва серқатнов  ҳамда ички кўчалар бўйлаб  ташвиқот ишларини олиб бориш йўлга қўйилди.  

Автобус одамлар гавжум жойларда тўхтаб, партия фаоллари  томонидан сайловчиларга  партиянинг устувор ғоялари билан бир қаторда сайлов тўғрисида тушунчалар беришмоқда. Сайловда фаол иштирок этиб,  партиямизни қўллаб-қувватлашга, партиямиздан кўрсатилган номзодларга овоз беришга чорламоқдалар.  Айниқса, викторина саволларга тўғри жавоб берган ҳамюртларимиз партиянинг эсдалик совғаларига эга бўлаётгани  юртдошларимизга  кўтаринкилик бағишламоқда.

“Ташвиқот автобуси”  орқали амалга оширилаётган ташвиқот ишларимиз  сайловчилар эътиборидан жой олгани билан аҳамиятлидир. Бу каби ташаббускорликлар кутилаётган  сайловда партиямизнинг ғалаба қозонишига хизмат қилиши шубҳасиз. 

                                                                                                    Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                              Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                          Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Najmiddinov Maruf
2019-12-18 17:23:00
Nomerlarizi tashasela bo'lardi savola bor edi

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+