Номзод аёллар саломатлиги учун курашмоқчи

19.12.2019 13:12:33

29-Жилвон сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига қўйилган номзод Дилбар Аҳмедова Шофирконда бўлиб, сайловчилар билан учрашмоқда. Учрашувлари давомида дастлаб ҳар бир фуқаронинг муаммоларини ўрганмоқда, хусусан, тиббиётда мавжуд камчиликларни таҳлил қилмоқда.

Айниқса, ҳудудда оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш, эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари тўғрисида қайд этиб ўтар экан, у ўз дастурида айни мана шу сингари масалаларга алоҳида эътибор қаратганини таъкидлаб ўтмоқда.

Куни кеча тумандаги “Жўйрабод” МФЙдаги учрашувлари давомида дастлаб номзоднинг ишончли вакили сўзга чиқар экан, номзоднинг фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Сўзга чиққан номзод эса барчанинг эътиборини ўзининг дастурига қаратди. Жумладан, скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғуруқ комплекслари, гинекологик ва патронаж фаолиятларини доим яхшилаб бориш, соғлиқни сақлаш борасида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган ҳолда давом эттириш тарафдори эканлиги айтиб ўтилди. Айниқса, чекка ҳудудларда гинекологик марказларни ташкил этиш ва кам таъминланган, имконияти чекланган аёллар учун бепул тиббий кўрикларни ўтказиш ва уларнинг саломатлигиги эътибор қаратиш масалалари ҳам қайд этилди.

Бу сингари учрашувларнинг ўтказилаётганлиги аҳолининг сиёсий жараёнларда фаол иштироки билан бир қаторда номзоднинг фаолиятига бўлган масъулиятини ҳам оширмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+