Номзод дастурида ечимини кутаётган масалалар қамраб олинган

10.12.2019 11:12:14

129-Косон сайлов округидан парламентнинг қуйи палатаси депутатлигига номзод этиб кўрсатилган Ораста Тошеванинг сайловчилар билан ўтказаётган тадбирлари ҳам ғоят жўшқин ва баҳс-мунозаралар остида кечди. Энг асосийси, бундай масалалар Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида ўз аксини топган. Жумладан, партиямиз ижтимоий адолат, қонун устуворлиги, барча фуқаролар қонун олдида тенг бўлган ва ўз конституциявий ҳуқуқ ҳамда эркинликларини амалга ошира оладиган ҳуқуқий давлатни ташкил этиш зарурлиги ҳақидаги ғояни илгари суради.

Номзоднинг асосий мақсади ҳам Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигига хизмат қилишдан иборат. Шу туфайли ҳам унинг ўз сайловолди дастурида ёшлар бандлигини таъминлаш, олий ўқув юртларида контракт тўлов асосида ўқимоқчи бўлган талабаларни имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилиш, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ўқув дастурлари ва ўқув адабиётларини янада такомиллаштириш, таълим йўналишлари ва мутахассисликларини бугунги шиддаткор давр талаби нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш асосий вазифа этиб белгиланган. Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларида овқатлантириш тизимини янги инновациялар асосида ташкил этиш, моддий аҳволи оғир оилалар фарзандлари учун чегирмалар ташкил этиш, мактабгача таълим муассасаларини витаминга бой озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдан иборат.

Ораста Тошева, сайловчилар билан мулоқоти якунида:

-Агар депутат бўлиб сайлансам, партиямиз сайловолди дастурида устувор вазифа этиб белгиланганидек, баркамол авлод тарбиясига алоҳида эътибор бераман. Негаки, истиқболимиз ворислари эртанги кун умидларидир. Мен таълимга оид қонунчиликни янада такомиллаштиришга оид таклифларимни ҳам  илгари сураман.

                                                                    Гулноза  РАДЖАБОВА,

                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят

                                         Кенгаши раиси ўриносари

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+