Номзод Денов шаҳрининг иқтисодий салоҳиятини кўтармоқчи

03.12.2019 13:12:43

84-Денов сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзоди қўйилган Гулвар Муқумова жойларда сайловчилар билан учрашмоқда.

Депутатликка номзод Денов шаҳридаги 612-сайлов участкаси “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла аҳли, ёшлари, ташкилотлар ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашув давомида дастлаб номзоднинг ишончли вакили томонидан унинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди. Тадбир давомида партия сайловолди дастури, мақсад ва вазифаларига уйғун сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар, таклифлар ва ташаббуслар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Учрашув давомида дастлаб номзоднинг ишончли вакили томонидан унинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида қисқача маълумотлар берилди. Шу билан бирга партия мақсад ва вазифаларига уйғун сайловолди  дастурида  илгари сурилган ғоялар, янги таклиф ва ташаббуслар борасида тўхталиб ўтилди.

Номзоднинг дастурида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилиш ва амалга оширишда жамоат ташкилотларини кенг жалб этиш, шунингдек, Денов туманининг мавқеини янада кўтариш, коммунал хизматлар сифат даражасини ошириш, ҳудудни иқтисодий-сармоявий, ижтимоий, маданий жиҳатдан замонавийлаштириш, сиёсий фаол, республика бошқарувида бевосита иштирок этадиган, жамиятимизда демократлашув жараёнларини илгари сурадиган ҳудудлардан бири сифатида шакллантириш каби муҳим масалалар ўрин олган масалалар алоҳида қайд этилган.

Учрашув давомида номзод томонидан аҳолининг мурожаатлари, таклиф ва фикр мулоҳазалари ўрганилди. Сайловчилар томонидан билдирилган ҳар бир фикрга номзод томонидан аниқ жавоблар қайтарилди.  Эътиборли жиҳати номзод дастурига киритилган таклифлар аҳоли томонидан қўллаб-қувватланди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+