Номзод Наманганда қандай ўзгаришлар ясамоқчи?

12.12.2019 14:12:26

Айни пайтда сайловчилар билан учрашувлар қизғин паллага кирди. Ана шундай тадбирлардан бири Наманган тумани марказидаги 5-болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Аҳоли вакиллари билан мулоқотда 45-Тошбулоқ сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Гулчеҳра Тажибаева иштирок этди. Ишончли вакил – “Адолат” СДП Наманган туман кенгашининг раиси Ёрқиной Ҳожиматова тўпланганларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти билан таништирди.

– Мен ўз сўзимда  депутат фаолиятини қандай тассаввур қилишимни баён этишдан бошладим, - дейди номзод Гулчеҳра Тажибаева – Биринчи навбатда у қонун ижодкорлиги билан шуғулланиши керак. Бу масалада партиямизнинг сайловолди дастурида олға сурилган масалаларга эътибор қаратдим. Жойларда қонунларнинг ижроси устидан назорат-таҳлил фаолиятини олиб бориш ҳам муҳим вазифа эканлигини айтдим. Бусиз жамият тараққиётида сезиларли силжишларга эришиб бўлмайди.

Номзод ҳозирча  фуқаролар ўртасида ҳуқуқий онг, ўз ҳуқуқини таниб, уни ҳимоя қилиш ҳали тўлиқ шаклланиб улгурганмаганлигини қайд этди. Ўзбекистон “Адолат” СДП айнан ушбу жиҳатлардан келиб чиқиб, сайловолди дастурида таъкидланганидек, жамиятда учраётган ҳақсизликларни бартараф этиш, ҳуқуқий маданият ва онгни ўстиришда фуқароларимизга яқиндан кўмак беришнинг чора-тадбирларини кўради. Бу бўйича янгидан янги қонунлар ишлаб чиқиб, уни амалий ҳаётга татбиқ этади.

Учрашув иштирокчилари номзоднинг дастурини маъқуллаб, ўзлари муҳим деб ҳисоблаётган қатор масалалар юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирдилар.

Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+