Номзод очиқлик ва ошкораликка таянмоқда

04.12.2019 14:12:10

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашига 9-Гандимиён сайлов округидан кўрсатилган номзод Мансур Маҳмудовнинг фаолияти ҳамда сайловолди дастурининг  моҳияти оммавий ахборот воситалари орқали сайловчилар эътиборига  хавола этилди. Унда  номзоднинг саъй-ҳаракатлари билан Урганч шаҳрида  замон талабларига мос келадиган,  фаолиятини бошлаш арафасида турган 90 ўринга мўлжалланган Перинатал марказининг қад кўтарилгани қайд этилди. Шунингдек, партиянинг сайловолди дастуридан келиб чиқиб, номзоднинг дастурида илгари сурилган қишлоқ қиёфасини бутунлай янгилаш, қишлоқ жойларида янги уй-жойларни қуриш, ижтимоий ва коммунал объектларни бунёд этиш, коммуникацияни ривожлантириш, йўл инфратузилмасини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, қишлоқ аҳлининг турмуш даражаси ва маданиятини ошириш бўйича ишларни давом эттириш  номзоднинг устувор вазифаси экани таъкидланди.

Номзод Мансур Махмудов ҳар бир инсон фаровонлигининг гарови бўлмиш тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар тотувлиги, миллатлараро ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш, мувозанатли, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат олиб боришга муносиб ҳисса қўшиш ҳамда  фуқаролар, айниқса ёшларнинг бандлигини таъминлаш, аҳолига  сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, фуқароларнинг турмуш шароитини  янада яхшилаш  каби масалалар ҳам устувор мақсадларидан бири экани тўғрисида  ОАВларга интервью берди.

                                                                                                           Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                       Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                               Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+