Номзод ўз дастури билан халққа яқинлашди

04.12.2019 11:12:14

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига қўйилган номзодлар билан бўлиб ўтаётган учрашувлар уларни халққа янада яқинлаштирмоқда. Шунингдек, фуқаролар ҳар бир номзоднинг сайловолди дастури тўғрисидаги маълумотларга ҳам эга бўлишмоқда.

31-Вобкент сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига қўйилган номзод Қодир Жўраев ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан учрашмоқда. Хусусан, тумандаги “Латифсобунгар”, “Косари”, “Хажувон”, “Рохкент” МФЙларида бўлган учрашувлар давомида номзод ўзининг сайловолди дастури билан таништирар экан, унинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасининг халқаро институтлар интеграциялашуви ва модернизацияси, халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг янги тизимини шакллантириш, хусусан, ШҲТ давлатларининг иқтисодий, гуманитар ва ижтимоий соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишдан иборат эканлигини қайд этди.

Шунингдек, таълим, тиббиёт ва бошқа бир қатор соҳаларнинг ривожланиши ҳамда ходимлар фаолиятларини такомиллаштириш масаласида ҳам ўзининг таклифлари билан ўртоқлашди. Билдирилган аниқ мақсадли фикр ва мулоҳазалари сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+