Номзод сайловчилар билдирган таклифларни инобатга олди

20.12.2019 22:12:50

Элликқалъа туманидаги 61-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 3-Элликқалъа сайлов округидан номзод этиб кўрсатилган Ибрагимова Зуҳра Аметовна сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Учрашув иштирокчиларига номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолиятига доир маълумотлар берилди. «Адолат» СДПнинг сайловолди дастурида илгари сурилаётган ташаббуслар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, депутатликка номзод ўзининг ҳудуд муаммолари асосида тайёрланган дастури билан йиғилганларни таништирди. Сайловчиларнинг барча саволларига батафсил жавоб берилиб, таклифлари инобатга олинди ва номзод уларни сайловда фаол қатнашишга чақирди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+