Номзод сайловчининг муаммолари юзасидан таклиф билан чиқди

17.12.2019 17:12:27

Жойларда бўлиб ўтаётган учрашувлар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ҳар бир фуқаронинг сайловда муносиб номзод учун овоз беришда фаолликка чақиради. Номзод бир ёки икки оғиз гап билан эмас, аксинча, халқ дардини астойдил тинглаб, унинг мурожаатларига хизмат қиладиган таклиф билан чиқиши даркор. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 31-Вобкент сайлов округидан қўйилган номзод Қодир Жўраев Вобкент туманида фаолият олиб борадиган тиббиёт ходимлари билан учрашиб, улардаги мавжуд муаммолар билан ўртоқлашди. Шунингдек, ўзининг дастурида тиббиёт тизимини янги босқичга кўтариш, ҳар бир тиббиёт муассасасининг фаолиятини янада такомиллаштириш, тиббиётчилар учун шароитлар кўламини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратганини қайд этиб ўтди. Учрашув давомида тиббиётчилар бемор билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида номзоднинг фикр-мулоҳазаларини тинглашди.

25-Шохруд сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига қўйилган номзод Мақсуд Ҳамидов ҳам Бухоро туманидаги “Хумин” ва “Гулшанобод” МФЙ аҳолиси билан бўлиб ўтган тарғибот тадбирида ўз дастуридаги ижтимоий соҳалар ривожи учун қайд этган таклифлар баробарида иқтисодий йўналишларнинг тараққий этиб бориши юзасидан гапириб ўтди. Шунингдек, ёшлар ва аёллар масаласи борасида, хусусан, уларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оила фарзандлари учун имтиёзларни кўпайтириш, кредит олиш жараёнларини осонлаштириш, баъзи ижтимоий соҳаларда қоғозбозликларга чек қўйиш масалалари тўғрисида номзод томонидан таклифлар айтиб ўтилди.

Давом этаётган бу каби учрашувлар муаммоларнинг олди олиниши, халқ билан номзоднинг бир ёқадан бош чиқариб мулоқот олиб боришига хизмат қилади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+